Видеоблогер EverythingApplePro янги видеосини эълон қилди, унда iPhone 7 Plus’га USB Killer 2.0 «қотил флешка»ни улаб кўрсатди, деб ёзади «Корреспондент.net». Ушбу флешка, ишлаб чиқувчилар сўзларига кўра, USB Host’ни кўтарадиган ҳар қандай қурилмани ишдан чиқаради.
Видеода блогер Apple гаджетига флешкани улади, шунда чиқиллаган товуш эшитилди. Аммо у қурилмани ишдан чиқара олмади. Охир-оқибат, iPhone 7 Plus’нинг фақат Lightning портига зарар етгани, смартфоннинг ўзи эса ишчи ҳолатида қолгани маълум бўлди.
USB Killer флешкаси USB-портга уланганида DC/DC ўзгартиргичини ишга туширади, у конденсаторларни 110 в кучланишгача зарядлайди. Ушбу натижага эришилгач, у ўчади, конденсаторлар эса портнинг маълумотлар узатиш шинаси орқали тезкорлик билан заряд йўқотишни бошлайди.
«Қотил флешка»нинг бир неча сониялик иши — қувват олиш ва қувватсизланишнинг бир нечта цикли демакдир.
Изоҳ (0)