Samsung компанияси Apple’нинг овозли ёрдамчисини ишлаб чиққанлар томонидан яратилган Viv стартапини сотиб олди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru» The Wall Street Journal’га таяниб. Экспертлар таъкидлашича, Жанубий Корея компанияси тез орада Siri’нинг рақобатчисини тақдим этиши мумкин.
Viv Labs стартапига сунъий интеллектга эга Siri овозли ёрдамчиси устида ишлаган Адам Чейер ва Даг Киттлаус асос солган. Олди-сотди нархи ошкор этилмаяпти, аммо нашр қайд этишича, бу Samsung учун икки йил ичидаги тўртинчи энг йирик хариддир.
Овозли ёрдамчи Samsung смартфонларида бир йилдан кейиноқ пайдо бўлиши мумкин. Унинг технологияси деярли тайёр, уни Siri’дан яхшироқ қилиш учун бироз ишлов бериш керак, холос.
Изоҳ (0)