Кўплаб смартфонларда ҳозирда гибрид лоток ишлатилади. Унга ёки иккита SIM-карта, ёки SIM-карта ва microSD қўйиш мумкин. Агар фойдаланувчига ҳам иккита SIM-карта, ҳам хотира картаси зарур бўлса, нима қилиш керак? «Hi-tech.mail.ru» бунинг айёрона усулини кўрсатиб берди.
Бунда вазифа SIM-картани кичрайтириш ва уни хотира картасига ёпиштиришдан иборат.
Сизга бунда:
- SIM-карта
- Хотира картаси
- Пинцет
- Шам
- Наждак
- Суперелим
- Игна керак бўлади.
- SIM-карта лотокда қандай жойлашишини тасаввур қилиш учун белги қўйиш керак. SIM-картани ёниб турган шам устида бироз вақт тутиб тургач (пинцет ёрдамида), чипни пластик асосидан ажратиб олинг.
- Бурчагини ҳамда четларидан 1 миллиметрдан кесиб чиқинг.
- Агар чип қаппайиб чиқиб қолса, уни наждак билан бироз эговлаш мумкин.
- Оддий суперелимни олиб, уни игна ёрдамида SIM-картага суринг ва хотира картасига ёпиштиринг.
- Елим қотгач, лотокни ўз жойига қўйиб кўрамиз, у одатдагидан кўра тиқилиброқ киради. Текшириб кўрамиз, смартфон иккала SIM-картани ҳам, хотира картасини ҳам кўриши керак.
Изоҳ (0)