Samsung компанияси қайрилма шаклдаги қути учун патент расмийлаштирди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Нашр қути телевизорларни солиш учун мўлжалланганини тахмин қилди. Ҳужжат АҚШ патент бюроси томонидан эълон қилинди.
Қути бошқа қутилардан фарқли хусусиятларга эга эмас. Аммо қайрилма шакл конструкциянинг мустаҳкамлигига ва зарар етишларга чидамлилигига қандай таъсир ўтказиши номаълум. Телевизор ташишга бу таъсир қилиши керак эмас, чунки қути бироз ботиқ, холос.
Ботиқ қути ишланмаси устида тўрт киши меҳнат қилди. Патент аризаси 2015 йил июнида берилган бўлиб, эндигина патент бюроси томонидан маъқулланди.
Қайрилма қутидан ташқари, Samsung совитгич учун вино бокалини қўядиган ускуна, фойдаланувчи интерфейси элементлари, чангютгич учун чўтка ва 29 та бошқа ихтиролар учун патент олди.
Изоҳ (0)