Таиланднинг Зика вируси қайд этилган ҳудудларида яшовчи барча ҳомиладор аёллар шифокорлар томонидан ушбу касаллик мавжудлиги бўйича текширувдан ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Вазирликда оналар ва болаларга ғамхўрлик қилиш учун зарур маълумот бўлади», — деди соғлиқни сақлаш вазири Пьясакон Саконсатайадорн. Унинг сўзларига қараганда, текшириш Таиланднинг 77 провинциясидан 16 таси ҳудудида ўтказилади.
Ўтган ҳафта шифокорлар Таиландда дунёга келган чақалоқларда аниқланган икки микроцефалия ҳолати Зика вируси туфайли юзага келганлигини тасдиқлагандан сўнг оммавий текшириш ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинди.
Таиландда хавфли вирусни юқтириб олганларнинг жами сони жорий йилда аллақачон 349 кишига етди, улардан 25 нафарини ҳомиладор аёллар ташкил этади.
Изоҳ (0)