Ливия миллий бирдамлик ҳукумати тарафдори бўлган қўшинлар томонидан 2 октябрь, якшанба куни Сирт шаҳрида бошланган операция давомида ИШИДнинг 80 нафар жангариси ўлдирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Сиртда операцияни амалга ошираётган бўлинмалар қўмондонларига кўра, ҳукумат кучлари назорат этаётган биноларни қайтариб олишга уринган 55 нафар жангари йўқ қилинди. Шунингдек, шаҳардан яна 25 нафар террорчининг жасади топилди», — дейилади ҳукумат қўшинлари штаби хабарида.
Жангарилар билан жанглар давомида 8 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 57 нафари жароҳатланди. Операция давомида бир неча транспорт воситаси, қурол-яроғ ва ўқ-дори мусодара этилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)