Туркия расмийлари мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг жорий этилган фавқулодда ҳолат тартибини 3 ойга узайтирди. Бу ҳақда Daily Sabah манбаларига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Олдинроқ Туркия миллий хавфсизлик кенгаши фавқулодда ҳолат тартибини узайтиришга чақирганди.
Фавқулодда ҳолат тартиби Туркияда 20 июлда жорий этилганди. Мазкур тартиб мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга маҳаллий парламент розилигисиз қонунлар қабул қилиш ва ҳуқуқ ҳамда эркинликларни чеклаш имконини беради.
Изоҳ (0)