Қозоғистон ва Россия 2016—2017 йиллар учун ўзаро савдони кенгайтиришга қаратилган тадбирлар рўйхати лойиҳасини тайёрлади, деб ёзади «Интерфакс» Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлигига таяниб.
«Қўшма фаолият доирасида иқтисодиётнинг турли соҳаларида 4 миллиард долларлик 27 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.
Остонада 4 октябрь, сешанба куни Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири ва Россия иқтисодий тараққиёт вазири учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Нашр эслатишича, 3 октябрь, душанба куни кечқурун Россия президенти Владимир Путиннинг Қозоғистонга ташрифи бошланди.
Изоҳ (0)