Япония ҳукумати 2020 йилда Роботлар жаҳон саммитини ўтказишга қарор қилди, унинг доирасида машиналар аниқлик, тезлик ва иш сифати бўйича мусобақалашади, дея хабар бермоқда «ТАСС» иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Хиросигэ Сэкога таяниб.
«Биз бутун дунёдан энг яхши роботларни ва ушбу соҳадаги энг яхши ғояларни йиғишга умид қилмоқдамиз», — деди у. Вазирнинг сўзларига кўра, тадбир биринчи навбатда, саноат ва турмушда фойдаланиладиган янги қурилмаларни ишлаб чиқишга туртки бериши керак.
Япония ҳукумати, хусусан, туғилиш даражасининг пастлиги, ишчи кучининг етишмаслиги, аҳолининг қариши билан боғлиқ ижтимоий муаммоларни ҳал этишда роботлар қўлланилишини кенгайтирмоқчи. Айни пайтда ҳукумат 2020 йилги Токио Олимпиадаси ўтказиладиган вақтга тўғри келадиган Роботлар жаҳон саммитига мезбонлик қиладиган шаҳарни аниқламоқчи.
Изоҳ (0)