Эстонияда учинчи ҳаракатда сайланган давлат раҳбари Керсти Кальюлайд мамлакат тарихидаги биринчи аёл президент бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аёл илгари Европа ҳисоб-китоб палатасида ишлар эди.
Парламентда ўтган сайловларда ғалабага эришиш учун депутатларнинг учдан икки қисми бир кишини танлаши лозим эди, бу эса 101 овоздан 68 таси демак. Кальюлайд хонимга 81 депутат овоз берди. У президентликка ягона номзод эди.
Овоз бериш чоғида 17 бюллетен тўлдирилмай қолди, уч депутат йиғилишда иштирок этмади.
Изоҳ (0)