Бозор иштирокчиларининг ОПЕК давлатларининг хом ашё қазиб олишни музлатиш бўйича келишуви талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни ўзгартиришига шубҳаси туфайли 3 октябрь, душанба куни нефть нархи пасайди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Лондоннинг ICE Futures биржасида Тошкент вақти билан 9:55 да декабрда етказиб бериладиган Brent туридаги нефть баҳоси 0,4 фоизга пасайиб, бир баррели учун 49,97 долларни ташкил этди.
Нью-Йорк товар баиржасидаги (NYMEX) электрон савдоларда ноябрда етказиладиган WTI туридаги нефть нархи 0,6 фоизга камайди ва бир баррели учун 47,93 доллардан иборат бўлди.
Изоҳ (0)