Сеулнинг шимоли-ғарбий округ суди БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг қариндоши Пан Чжу Хённи фирибгарликда айблади ва 590 минг доллар миқдорида жарима тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тергов давомида халқаро ташкилот раҳбарининг қариндоши Қатар ҳукумати Kyungnam Enterprises компаниясига тегишли бинони сотиб олиш ниятида эканлиги ҳақидаги ҳужжатларни сохталаштиришга алоқадорлиги тасдиқланди.
Пан Чжу Хён олдин АҚШ инвестиция-тижорат ташкилоти раҳбарларидан бири бўлган ва кўчмас мулк бўйича келишув тузилишига кўмак бергани учун пора олишда айбланганди. Шунингдек, у Kyungnam Enterprises компаниясини «алоқалари мустаҳкамлиги», жумладан, «амакисининг нуфузидан Қатар қиролига таъсир ўтказишда фойдаланиши мумкинлиги»га ишонтиришга уринишда айбланди.
Изоҳ (0)