Австралия шимолидаги «Какаду» миллий боғида аёл тимсоҳни шиппаги билан ҳайдаб юборди. Аёл Шарқий тимсоҳлар дарёси соҳилида етаклаб юрган итга йиртқич қизиқиш билдирганди. Ҳодиса акс этган видео 2 октябрь, якшанба куни YouTube’да жойлаштирилди.
Видео муаллифи, табиатшунос Линдон Анлезаркнинг таъкидлашича, аёл бундай ҳаракати нечоғли хавфли эканлигини англаб етмаган кўринади.
Маълумот учун, Австралиядаги 120 дан ортиқ тимсоҳ истиқомат қиладиган мазкур дарёда охирги бор 1987 йилда якуни ўлим билан тугаган йиртқичнинг одамга ташланиши қайд этилган.
https://youtu.be/yNPxKfX4ACE
Изоҳ (0)