Рим папаси Франциск Озарбайжонга бир кунлик ташриф билан етиб келди. Бокунинг Ҳайдар Алиев номидаги Халқаро аэропортида Рим-католик черкови етакчисини Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Ёқуб Айюбов, мамлакатнинг бошқа расмийлари ва маҳаллий католик руҳонийлари вакиллари кутиб олди, деб ёзади «ТАСС».
Понтификка Ватикан давлат котиби, кардинал Пьетро Паролин бошчилигидаги черков руҳонийлари, шунингдек, жаҳон журналистларининг катта гуруҳи ҳамроҳлик қилмоқда.
Папа Францискнинг Бокуга бир кунлик ташрифининг деярли ҳар бир дақиқаси режалаштирилган. 2 октябрь тонгда Тбилисидан Бокуга етиб келган понтифик дарҳол маҳаллий католик черковига йўл олади. У ердаги ибодатда минг нафаргача диндор иштирок этади. Ибодатхонада 430 та ўтирадиган жой ўрнатилган. Яна 500 киши ибодатхона ҳовлисидан жой олиши мумкин.
Куннинг иккинчи ярмида Рим папасининг Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашуви бўлиб ўтади. Шунингдек, понтификнинг Кавказ мусулмонлар бошқаруви раиси Аллоҳшукур Пошшозода ва Озарбайжон диний жамиятлари раҳбари билан учрашиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)