Грузиянинг Ажария мухтор республикаси ҳудудида бир неча кундан бери давом этаётган шиддатли ёмғирлар маҳаллий аҳоли ва меҳмонлар учун жиддий муаммолар туғдирмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Офат, хусусан, Хелвачаур, Кед ва Шуахев муниципалитетларига катта зарар етказди: кўчки ва сел оқимлари, ўзанидан чиққан дарёлар қишлоқ йўлларини вайрон қилди, ўнлаб оилаларни ташқи дунёдан узиб қўйди, улардан айримларини эвакуация этишга тўғри келди.
Кед муниципалитетида нидерландиялик сайёҳ, 67 ёшли Ральф Оттен офат қурбони бўлди. У Махунцети кўприги олдидаги соҳилда туриб фотоаппаратда суратга тушираётганида дарёга тушиб кетди.
Мамлакат ИИВ қутқарув хизматлари ҳодиса жойига сафарбар этилди. Улар ғаввослар билан биргаликда сайёҳ жасадини қидиришда давом этмоқда.
Изоҳ (0)