Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия билан муносабатларни 2015 йилда Туркия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан Россиянинг Су-24 бомбардимончиси уриб туширилиши билан боғлиқ инқирозга қадар бўлганидан ҳам юқорироқ даражага олиб чиқмоқчи. Бу ҳақда у Анқарада Туркия парламенти кузги сессиясининг очилиш маросимида нутқ сўзлаётиб айтиб ўтди, деб ёзади «Ведомости».
Туркия етакчиси сўзларига кўра, мамлакат ўз олдига қўшнилар билан алоқаларни нормаллаштириш вазифасини қўяди. Россия билан қишлоқ хўжалиги, энергетика, иқтисодиёт, сайёҳлик каби турли мавзуларда музокаралар олиб борилмоқда, деди у.
Эрдўғоннинг баёноти ОАВлар Россия президенти Владимир Путиннинг Туркияга эҳтимолий ташрифи ҳақида хабарлар тарқатаётган бир пайтда янгради. Маҳаллий ОАВлар маълумотларига кўра, Россия етакчиси Туркияга октябрда, Истанбулда Жаҳон энергетика конгресси ўтказиладиган вақтда ташриф буюриши мумкин.
Изоҳ (0)