Жанубий Корея КХДР қочқинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Пак Кин Хе мамлакат қуролли кучлари куни муносабати билан чиқиши чоғида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Биз КХДР фуқаролари бу ерда умид ва янги ҳаётга эга бўлиши учун имкон яратамиз. Шимолий Корея тузуми иродамиз, сабримизни синамоқда. Жамиятимизни ажратиб, унга путур етказиш йўлларини қидирмоқда», — деб таъкидлади президент.
Пак Кин Хе Корея ярим оролидаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни КХДР давом эттираётган ядро синовлари ва баллистик ракеталар учирилиши туфайли «ўта қалтис» деб баҳолади.
Изоҳ (0)