Москвадаги Гельмгольц номли кўз касалликлари илмий-тадқиқот институтида кўриш қобилиятини йўқотган мижозлар операция қилинди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
«Барчалари операция қилинди, йўлакда югуриб юрибди. Яхши динамика кузатилмоқда, ҳаммаси жойида», — таъкидлади матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Россия соғлиқни сақлаш соҳасида назорат федерал хизмати («Росздравнадзор») «Авастин» препарати билан укол қилинганидан сўнг институт мижозларида кўриш қобилиятининг йўқолиши ҳолати бўйича текширув ўтказмоқда.
Изоҳ (0)