Германиянинг Шверин шаҳрида 30 нафар маҳаллий фуқаро ва 10 нафар муҳожир ўртасида оммавий тўқнашув юз берди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Тўқнашув давомида бир киши жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Полициячилар юзага келган можарони ҳодиса жойи яқинида бўлгани учунгина тезда бартараф этди. Улар муштлашаётганларни ажратиб, жанжал иштирокчиларининг барчасини қўлга олди.
Ҳодиса юзасидан «Жамоат тартибининг бузилиши» моддаси бўйича жиноий иш очилди. Шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Изоҳ (0)