АҚШнинг Калифорния штати шимолидаги тоғли ҳудудда ўрмон ёнғинлари оқибатида 30 га яқин турли иморат вайрон бўлди. Бу ҳақда 1 октябрь, шанба куни штат ўрмон ёнғинлари мудофааси бошқармаси журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бошқарманинг маълум қилишича, 12 та турар-жой ва 16 та хўжалик иморати ёниб кетган. Майдони 17 квадрат километрга яқин ҳудуд ёниб кул бўлган. Ўт ўчирувчиларнинг баҳо беришича, 320 дан ортиқ турли бино хавф остида. Санта-Клара ва Санта-Круз округларининг бир неча юзга яқин аҳолиси эвакуация қилинган.
Бошқарма ходимлари ёнғин келаси ҳафтанинг бошида бартараф этилишини тахмин қилмоқда. Охирги ойларга Калифорния ҳудудида бир нечта ўрмон ёнғини юз берди.
Изоҳ (0)