Туркия парламенти 1 октябрь, янги қонунчилик йилининг биринчи кунида асосий кўпчилик овози билан Туркия қуролли кучларининг Сурия ва Ироқдаги операцияларда иштирок этиши учун ваколат яна бир йилга узайтирилишини маъқуллади, деб ёзади «Ведомости».
Ушбу чорани ҳам ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси, ҳам мухолифатчи Республикачилар халқ партияси ва Миллий ҳаракат партияси депутатлари қўллаб-қувватлади.
Курдпараст Халқ демократик партияси вакиллари қарши овоз берди.
Туркия қўшинлари Сурия ва Ироқда ИШИД жангариларига қарши операцияларда иштирок этмоқда, аммо, бундан ташқари, улар Туркияда террорчилик ташкилоти деб ҳисобланадиган Курдистон ишчилар партияси объектларига ҳам зарбалар бермоқда.
Изоҳ (0)