Россия Федерацияси таркибидаги Липецк вилоятида Новолипецк металлургия комбинатида демонтаж ишларини ўтказиш чоғида икки ишчи ҳалок бўлди, деб ёзади «РБК» фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.
Муассаса хабарига кўра, ишлар хавфсизлик техникасига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилган. Натижада металл конструкция қулаб тушган. Агентлик суҳбатдоши айни пайтда ишчилар ўлими ҳолати бўйича текширув олиб борилаётганини айтди.
Комбинат матбуот хизмати харобаларни тартибга солиш ишлари якунланганини маълум қилди.
Изоҳ (0)