Samsung компанияси портлаш хавфи туфайли, Galaxy Note 7 смартфонларидан самолётларда фойдаланмаслик сўралган хабарлардан сўнг, ўз бозор қийматининг 10 миллиард долларини йўқотди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
9 сентябрь куни Корея биржасида Samsung акциялари 3,9 фоизга арзонлашиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ авиацияни тартибга солиш бошқармаси йўловчиларни самолётда Samsung Galaxy Note 7 смартфонини ишлатиш ёки қувватлантириш хавфи ҳақида огоҳлантирди.
Аввалроқ Австралия авиакомпаниялари йўловчиларга Galaxy Note 7 смартфонидан бортда фойдаланишни ман этганди. АҚШда эса салонида Galaxy Note 7 смартфони портлаб кетган йўлтанламас ёниб кетди.
Galaxy Note 7 савдоси АҚШда 16 август куни бошланган эди. Смартфонлар қайтариб олиниши ва сотув тўхтатилиши ҳақида эса 2 сентябрда эълон қилинди.
Изоҳ (0)