Apple компанияси олдинги авлод iPhone смартфонлари нархи пасайтирилганини расман эълон қилди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Фирма интернет-дўконидан 16 ва 64 Гб хотирали iPhone 6s ва 6s Plus йўқолди, худди шундай ҳолат iPad билан ҳам содир бўлди.
iPhone 6s Apple сайтида икки хил модификацияда — 32 ва 128 Гб хотирали версияларда қолди. 32 Гб хотирали iPhone 6s’нинг ҳозирги нархи 750 долларни (аввал 32 Гб версияси 890 доллар эди) ташкил этади, 128 Гб хотирали iPhone 6s эса 890 доллардан сотилмоқда (аввал 1170 доллар).
iPhone 6s Plus’нинг 32 Гб хотирали версияси 890 доллар (аввал 16 Гб версияси 1000 доллар эди), 128 Гб хотирали версияси эса 1000 доллар (аввал 1300 доллар эди)дан сотилмоқда.
Шунингдек, iPhone SE нархлари ҳам пасайиб кетди. Чунончи, iPhone SE’нинг 16 Гб версияси 550 доллар (590 доллар), 64 Гб версияси эса 625 доллар (750 доллар)ни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Apple компанияси янги — iPhone 7 ва 7 Plus смартфонларини, шунингдек, Apple Watch 2 «ақлли» соатини расман тақдим этди.