• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Гўзаллик

    Макияжда ёшни катта кўрсатадиган 3 та кенг тарқалган хато

    Тўғри макияж — ёшартиради, нотўғриси эса аксинча таъсир қилади. Макияжда ҳар бир деталдан — тери рангининг тиниқлигидан тортиб, қош шаклларигача — ҳаммаси муҳим. Аммо гоҳида ёшроқ ва тетикроқ кўринмоқчи бўлган аёллар билмаган ҳолда ўзларига йиллар қўшиб қўяди. Ушбу мақолада энг кўп учрайдиган 3 та макияж хатоси ҳақида сўз боради.

    Қалин тонал крем + ялтиратмайдиган упа = чарчаган кўриниш

    Фото: Freepik.com

    Қалин тонал крем ва ялтиратмайдиган упа ёғли ялтираш ва теридаги нуқсонларни яшириш учун энг яхши танлов. Бироқ бу усулнинг катта камчилиги бор: у юзга ёш қўшади ва чарчаган кўринишга олиб келади. Тетик ва ёрқин эффект ўрнига, тери “беркитилган” каби кўринади — унинг табиий тузилиши йўқолади, майда ажинлар кўзга кўриниб қолади, юз эса силлиқ ва жонланмаган бўлиб туюлади.

    Бу ҳолат қалин тон терига қават-қават бўлиб суртилгани ва теридаги табиий чизиқларни тўлдириб қўйгани учун юзага келади. Мимика пайтида у йиғилиб қолади ва нотекисликларни янада кўпроқ ажратиб кўрсатади. Ялтиратмайдиган упа эса ҳолатни оғирлаштириб, терини ҳаддан ташқари қуруқ кўрсатади ва унинг табиий ялтирашини йўқ қилади.

    Қандай ечим бор?

    Оддий қалин тонал крем ва ялтиратмайдиган упа ўрнига енгил крем ёки ёрқинлик берувчи тонал крем ишлатинг. Ярим шаффоф қопламага эга воситалар тери рангини текислаб беради, лекин унинг табиий тузилишини сақлаб қолади.

    Юзнинг бутун қисмини қалин крем билан қоплаш ўрнига, фақат енгил база суртинг. Керакли жойларда эса намлантирувчи консилер билан камчиликларни яширинг. Бу усул терига енгиллик ва янгиланганлик беради.

    Макияжни мустаҳкамлаш учун эса намлантирувчи упа ёки кремли вариантлардан фойдаланиш тавсия этилади. Агар терингиз ёғланишга мойил бўлса, фақат Т-зона (пешона, бурун, ияк) қисмига упа суртинг, бошқа жойлар — масалан, яноқ ва чакка атрофини табиий қолдиринг.

    Лаб чизиғи учун тўқ контур 

    Фото: Freepik.com

    1990 йилларнинг анъанавий услуби бўлган аниқ бўялган лаб чизиғи замонавий талқин билан қайтди. Авваллари бу чизиқ тўқ ва қалин қилиб суртилар эди. Бундай макияж лаб ҳажмини визуал камайтирар ва ёшни каттароқ кўрсатарди. Бугунги кунда эса визажистлар янада юмшоқ ва табиий кўриниш таклиф қилмоқда.

    Қалин лаб чизиғи агар табиатан юзда ассиметрия бўлса, уни янада кўзга ташлайди, шунингдек, лаблар устида ниқоб таъсирини пайдо қилади. Бундан ташқари, у терини қуритади ва юзни қарироқ кўрсатади: аниқ чегаралар лаб ҳажмини камайтиради, лаб бурчаклари эса жиддий таассурот беради.

    Бугунги тренднинг тўғри талқини — ёйиб бўялган лаб чизиғи. Қалин чизиқ ўрнига юмшоқ қаламдан фойдаланинг ва уни бармоқ ёки чўтка ёрдамида бир оз тарқатинг. Шу билан бирга, қаламни фақат чекка бўйлаб эмас, балки бутун лаб юзасига суртинг. Бу рангни бардавом ва табиий қилади.

    Лаб чизиғини юмшатишнинг яна бир усули — тинтлар ва бардошли текстуралар. Масалан, суюқ тинтлар аниқ чизиқсиз енгил ранг беради. Агар кўпроқ зич ранг истасангиз, аввал лаб бўёқини суртинг, кейин чизиғини пахта таёқчаси билан бир оз ёйиб суртинг. Лабларни ҳажмлироқ кўрсатиш учун устига намлантирувчи балзам қўшинг.

    Жуда аниқ ва график шаклдаги қалин қошлар

    Фото: Freepik.com

    Қалин, мукаммал чизилган қошлар узоқ вақт давомида макияжда асосий тренд бўлган. Аммо вақт ўтиши билан визажистлар шуни пайқашдики, жуда аниқ ва қўл билан чизилган қош чизиғи кўзга оғирлик беради ҳамда юзда табиийлик йўқолади. Бугунги кунда эса Селена Гомес ва Белла Ҳадид каби юлдузлар чизиқлардан воз кечиб, юмшоқ ва табиий текстурали қошларни афзал кўришмоқда.

    График қошлар юзда ниқоб таъсирини яратади, умумий кўринишдан ажралиб туради ва макияжни сунъий кўрсатади. Бундай қошлар юзнинг юқори қисмини оғирлаштириб, юз чизиқларининг мувозанатини бузиши мумкин, айниқса табиатан нозик ёки кичик юз тузилишига эга бўлганлар аёлларда.

    Қошларни табиий ва парваришланган кўрсатиш учун тўлиқ бўяш ўрнига, соч толаларини тақлид қилувчи усул — “қош сочлари техникаси” яхши натижа беради. Юпқа қалам ёрдамида қисқа чизиқлар чизинг, улар қош сочларининг ўсишини такрорлаши керак. Тўлиқ тўлдиришдан қочинг — қош сочлари орасида терининг кўринишига имкон беринг. Ранг берувчи гел ёрдамида қошларни мустаҳкамлаш, ҳажм қўшиш ва енгил ранг бериш мумкин, лекин татуировка эффекти бўлмаслиги керак.

    Табиий эгилишни яратиш учун қош бўёқ ёки кремни чўтка билан мулойим ёйиб чиқинг. Кескин бурчаклардан воз кечинг — табиий эгилиш юмшоқроқ ва жозибалироқ кўринади.

    9 август, 20:55   Изоҳ (0)   714
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Макияж

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55

    “Қўшма Штатлар Фаластин давлатини тан олиш ниятида эмас” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 9 август, 21:25

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти ва халқини тарихий воқеа билан қутлади

    Ўзбекистон | 9 август, 20:59

    Макияжда ёшни катта кўрсатадиган 3 та кенг тарқалган хато

    Гўзаллик | 9 август, 20:55

    Шиппакда машина ҳайдаш учун 300 евро, пляжда сигарет чекканлик учун 90 евро жарима — Европа давлатлари сайёҳлар учун кескин қоидалар жорий этди

    Дунё | 9 август, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.