Хитойнинг Хунань провинциясидаги Чжанцзяцзе миллий боғида шишадан ясалган кўприк ёпилди, деб хабар беради «Интерфакс».
430 метр узунлик ва 6 метр кенгликдаги кўприк 300 метр баландликдан ўтар эди. У 13 кун муқаддам очилган эди.
Айни пайтда конструкция таъмирга муҳтожлиги айтилмоқда.
CNN маълумотларига кўра, кўприкда бузилиш ёки синиш кузатилмаган. Шунга қарамай, ташрифчилар сонининг кўплигидан у оғир юкламаларни кўтаришга мажбур бўлмоқда.
Изоҳ (0)