Туркиянинг жануби-шарқидаги Ван вилоятини Тендюрек туманида қуролли тўқнашувларда 8 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Ҳодиса 2 сентябрь, жума куни рўй берди. Бу ҳақда вилоят маъмурияти маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Тендюрек туманида Курдистон ишчи партияси жангарилари билан юз берган тўқнашувда уч зобит ва беш сержант ҳалок бўлди. 8 нафар ҳарбий хизматчи жароҳат олди. 11 нафар жангари йўқ қилинди», — дейилади маъмурият хабарида.
Жанговар авиация иштирокидаги операция давом этмоқда.
Изоҳ (0)