Россиянинг Royal Flight авиакомпанияси чартер рейси 2 сентябрь, жума куни маҳаллий вақт билан 19:55 да Анталияга келиб қўнди. Унинг бортида Туркияга дам олиш учун учиб келган 309 нафар россиялик бор эди, дея хабар беради «ТАСС».
Самолётдан чиқиш чоғида аэропорт ходимлари ҳар бир меҳмонга икки мамлакат ўртасида чартер авиақатнови тикланиши муносабати билан Туркия ҳамда Россия байроқлари рангидаги ленталар тақдим этди. Терминал ичида россияликлар учун кичик қабул ташкил этилди. Сайёҳларни Анталия губернатори ўринбосари Сардор Жавҳарўғли, аэропорт раҳбарияти ва ушбу рейс билан учиб келганлар мижозлари бўлган икки агентлик вакиллари кутиб олди.
Маълумот учун, Россия ва Туркия ўртасидаги чартер авиақатнови 2015 йил ноябрида, турк ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Россия бомбардимончиси уриб туширилганидан сўнг тўхтатилганди.
Изоҳ (0)