Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошевга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Озарбайжон раҳбари сайтида хабар қилинди, дея маълум қилади «Газета.uz».
Илҳом Алиевнинг қайд этишича, Озарбайжонда мустақиллик йиллари икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг шаклланиши ва ривожланишига улкан ҳисса қўшган Ислом Каримовни ҳақиқий дўст сифатида билар ва чуқур ҳурмат қилишарди.
«Ушбу қайғули соатларда оғир ва ўрнини қоплаб бўлмас йўқотиш муносабати билан Озарбайжон халқи ва ўз номимдан Сизга, Ислом Каримовнинг қариндошлари ва яқинлари, қардош Ўзбекистон халқига ҳамдардлик изҳор этаман. Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда доим сақланиб қолади», — дейилади ҳамдардлик мактубида.
Изоҳ (0)