БМТ бош котиби Пан Ги Мун Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафотидан чуқур қайғуда. У ўз баёнотида марҳумнинг оиласи, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди, дея хабар беради «Газета.uz».
«БМТ бош котиби Президентнинг Ўзбекистон ва БМТ ўртасида мустаҳкам шериклик ўрнатилиши, минтақавий ва глобал тинчлик ҳамда хавфсизлик таъминланишидаги ҳаракатларини эътироф этди», — дея таъкидлади халқаро ташкилот матбуот котиби.
Пан Ги Мун Ислом Каримов 2009 йили кучга кирган Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд ҳақидаги шартномани фаол равишда илгари сурганини эслатиб ўтди. Бош котиб БМТ келгусида ҳам Ўзбекистон ҳукумати ва халқи билан узвий ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)