БМТ котибияти Россия, Эрон ва Туркия ўртасидаги мулоқотни кузатиб бормоқда ва унинг Суриядаги можарони тинчлик йўли билан тартибга солишга ёрдам беришига умид қилади. Бу ҳақда 17 август, чоршанба куни БМТ бош котибининг расмий вакили ўринбосари Фархан Хақ маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Биз охирги воқеалардан хабардормиз ва мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳар қандай яхшиланиши тинчлик йўли билан тартибга солиш жараёнининг илгари силжиши учун ёрдам беради деб умид қиламиз», — деди у.
Унинг сўзларига қараганда, бутунжаҳон ташкилоти ҳудуддаги барча мамлакатлар, шунингдек, Суриядаги можарони тартибга солиш жараёнига жалб этилган бошқа халқаро иштирокчилар БМТ билан бирга иш олиб бориши ва Сурия бўйича музокараларга амал қилишидан манфаатдордир.
Изоҳ (0)