Туркия расмийлари ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг 40 минг кишини қўлга олди, улардан ярми ҳибсда қолдирилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим 17 август, чоршанба куни телевидение орқали чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Қуролли кучлар, полиция, суд ва тергов идоралари, ҳукумат аппаратида ўтказилган тозалашлар натижасида салкам 80 минг киши давлат хизматидан бўшатилди. Фатҳуллоҳ Гулен ҳаракати билан боғлиқ бўлган 4262 компания ва ташкилот ёпилди.
Изоҳ (0)