Туркия шарқидаги Элязиг провинциясида кучли портлаш юз берди, деб ёзади «ТАСС» HaberTurk’га таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, ҳодиса маҳаллий полиция участкаси яқинида содир бўлди. Қурбонлар ва ярадорлар ҳақида маълумот келиб тушгани йўқ.
Воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келди.
Аввалроқ Туркиянинг Ван провинциясида юз берган портлаш натижасида уч киши ҳалок бўлиби, яна 71 киши жароҳатлангани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)