Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида Фарғона вилояти Учкўприк туманида ижтимоий дорихона иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Таъкидланишича, мустақилликнинг 25 йиллиги байрами олдидан «Дори-дармон» акциядорлик компанияси томонидан жойларда 60 га яқин ижтимиоий дорихоналар ишга туширилмоқда. Учкўприк туманида иш бошлаган шундай замонавий дорихонада арзон ва сифатли дори-дармон воситалари сотуви йўлга қўйилди. Бу ерда назорат касса машинаси ва тўлов терминали ўрнатилгани аҳолига қўшимча қулайлик яратмоқда.
2016–2017 йилларда Фарғона вилоятида 12 та ижтимоий дорихона ва унинг 9 та шохобчасини ташкил этиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)