«Ҳамадон» аэродромидан (Эрон) кўтарилган Россиянинг Су-34 самолётлари 17 август, чоршанба куни Дайр аз-Зор вилоятидаги (Сурия) ИШИД марраларига авиазарбалар берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Россия мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарбалар натижасида ИШИДнинг икки қўмондонлик пункти ва дала лагерлари йўқ қилинди, 150 нафардан ортиқ жангари ўлдирилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрондан учган Россиянинг Ту-22М3 ва Су-34 бомбардимончилари Алеппо, Дайр-аз-Зор ва Идлиб вилоятларидаги жангарилар объектларига авиазарбалар бергани билдирилганди.
Изоҳ (0)