Туркия расмийлари томонидан қабул қилинган қонунчиликка тузатишга биноан мамлакат қамоқхоналаридаги 38 мингга яқин маҳбус озод этилади. Бу ҳақда 17 август, чоршанба куни адлия вазири Бекир Бўздоғ маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Вазирнинг билдиришича, мазкур чора амнистия эмас ва фақат 2016 йил 1 июлгача содир этган жиноятлари учун жазога тортилган шахсларга тааллуқли.
Шунингдек, қасддан қотиллик, наркотиклар ишлаб чиқариш ва сотиш, давлат хавфсизлиги ва конституцион тузумга қарши, давлат сирларини ошкор этиш, терроризмга қарши кураш ҳақидаги қонун билан боғлиқ жиноятлар учун жазо ўтаётган маҳбуслар озод этилмайди.
Изоҳ (0)