Венесуэла пойтахти Каракас аэропортида Cessna 550 кичик самолёти қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳаво кемаси кўкка кўтарилолмагани ва аэропорт учиш-қўниш майдони ён томонига қулагани билдирилмоқда. Қурбонлар самолёт учувчиси ва иккинчи учувчиси эди.
Ҳалокат жойида қутқарувчилар ишламоқда, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)