АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги сайти 15 август, душанба маҳаллий вақт билан 22:45 дан 16 август, сешанба 17:00 гача номаълум сабабларга кўра ишламади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Сайтнинг бош саҳифаси бу вақт мобайнида фаолият кўрсатган, бироқ ундаги бирор ҳавола ёки директорий ишламаган. На агентлик, на мудофаа вазирлиги мазкур ҳолатга изоҳ бермаган.
Миллий хавфсизлик агентлиги сайтидаги носозлик Shadow Brokers хакерлар гуруҳининг мазкур тизим томонидан қўлланиладиган киберқуролни қўлга киритганлиги ҳақидаги баёноти билан бир пайтга тўғри келди. Хакерлар ушбу қуролни аукционга қўйишга тайёр эканликлари билан пўписа қилди.
Изоҳ (0)