Араб коалицияси баёнотига кўра, 13 август куни Яманда мактаб болаларининг ўлимига олиб келган авиазарбанинг нишони мактаб эмас, жангариларнинг машғулот лагери эди. Бу ҳақда, саудиялик генерал Аҳмад Асирийнинг сўзларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ҳарбий-ҳаво кучлари Саъд минтақасидаги исёнчилар лагерини ўққа тутган эди», — деди у AFP’га берган интервьюсида.
У исёнчилар сафида болалар ҳам кўплигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, коалиция авиазарбаси натижасида Яманнинг шимолий қисмида камида ўн нафар бола ҳалок бўлди, 21 нафари яраланди.
Изоҳ (0)