Россиядан бошпана олган АҚШ махфий хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ўтган йили телеконференция тартибида АҚШдаги турли жамоат ташкилотлари олдидаги чиқиши учун 200 минг доллардан ортиқ қалам ҳақи олди. Бу ҳақда, Fox News манбаларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Масалан, Колорадо штати университети Сноуденга маърузаси учун 56 минг доллар тўлади. АҚШ дастурлари бюроси анча кам — 40 дақиқали тақдимот, 20 дақиқали муҳокама ва 30 дақиқали аудитория саволларига жавоб учун атиги 3 минг доллар тўлади.
Сноуденнинг адвокати Бен Визнер мижозининг бизнесида қоралаш мумкин бўлган ҳолатни сезмаётганлиги, у чиқишлари туфайли бойиб кетмаётганлиги ва барча солиқларни тўлашини билдирди.
Изоҳ (0)