Афғонистон ҳарбийлари махсус операция доирасида охирги сутка мобайнида 92 жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда 13 август куни мамлакат мудофаа вазирлигининг расмий сайтида маълум қилинди.
Баёнотда айтилишича, ўлдирилган экстремистлар орасида тўққиз нафар чет эл фуқароси бор. Жангарилар орасида «Толибон» ҳаракати аъзолари борлиги айтилмоқда.
Покистон билан чегарадаги Пактика вилоятида 40 жангари йўқ қилинди.
Изоҳ (0)