Канадада Зика вирусининг онадан болага ўтиши билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, CBC News телеканали маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Вазирликка кўра, шифокорлар янги туғилган чақалоқда «жиддий туғма нуқсонлар»ни аниқлаган. Мазкур нуқсонлар айнан нималардан иборат эканлигига аниқлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Канадада Зика безгаги билан касалланган аёл соғлом чақалоқни дунёга келтиргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)