Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия президенти Владимир Путин билан мамлакатнинг бош ороли — Хонсю жануби-ғарбида жойлашган ва ўзи туғилиб-ўсган Ямагути префектурасида учрашиш ниятида эканлигини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бош вазир бу ҳақда Ямагути сайлов комиссияси раҳбарияти билан учрашуви чоғида маълум қилди. «Мен президент Путинни албатта бу ерга келишга таклиф этишни истардим», — дея таъкидлаган Абэ.
Маълумот учун, Абэ ва Путин 2—3 сентябрь кунлари Владивостокда ўтказиладиган Шарқий иқтисодий форум доирасида учрашиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)