Алеппода «Жабҳат ан-Нусра» жангарилари шаҳар ҳудудини ташкил этилган гуманитар йўлаклар орқали тарк этишга ҳаракат қилган 40 кишини қатл этди. Бу ҳақда Суриядаги томонларни яраштириш Россия маркази маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Марказга кўра, жангарилар қуролни топширган шериклари ва уларнинг оила аъзоларини қатл этган. Улар Алеппони тарк этиб, ҳукумат қўшинлари назорати остидаги минтақаларга кетишни режалаштирганди.
Изоҳ (0)