Россия мудофаа вазирлигининг радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари мутахассислари Ямал-Ненец автоном округидаги Сибир куйдиргиси тарқалган ҳудудда мазкур касаллик туфайли нобуд бўлган барча буғулар қолдиқларини йўқ қилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Сўнгги кунлар мобайнида Мудофаа вазирлиги мутахассислари ҳалок бўлган охирги 54 жонивор қолдиқларини йўқ қилди. Жами йўқ қилинган буғулар сони 2349 тани ташкил этди. Ҳарбий хизматчилар Сибир куйдиргиси туфайли нобуд бўлган жониворлар қолдиқларини бартараф этишни якунлади. Уларни ёқиб юбориш куйдирги спораларини узил-кесил йўқ қилиш учун 140 дан 400 даражагача бўлган ҳароратда амалга оширилди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ямалда касаллик асоратларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)