Бельгия бош вазири Шарль Мишель Шарлеруада полициячиларга қилинган ҳужум теракт бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда, деб ёзади «РБК». Бу ҳақда у RTL телерадиокомпанияси билан телефон суҳбати чоғида айтиб ўтди.
«Дастлабки белгилар жуда яққол тарзда терроризмга ишора қилмоқда», — деди Мишель.
Ҳодиса 6 август, шанба куни кечқурун содир бўлди. Мачете (узун ва ингичка пичоқ) билан қуролланган эркак шаҳар полицияси участкаси ҳудудига кириб олиб, «Оллоҳу Акбар» дея хитоб қилган ҳолда тартиб посбонларига ҳужум қилди. Оқибатда икки киши яраланди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳужум қилган шахсни отиб ташлади, у кейинроқ олган жароҳатлари туфайли вафот этди.
Шарль Мишель 7 август, якшанба куни Миллий хавфсизлик кенгашини чақиради. У, шунингдек, Шарлеруа полициячилари билан учрашишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)