Бельгиялик психиатрия мутахассислари Буюк Британиядан келтирилган тушкунлик ва шизофрениядан азият чеккан беморларнинг 3 мингта мия намунаси коллекциясини инсон мияси фаолиятини ўрганишда ҳақиқий хазина сифатида баҳолади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ўтган асрнинг 50 йилларидан бери тўпланган ва ҳозир Европада энг йирик саналаётган коллекциядан Лондондаги касалхоналардан бири халос бўлишни истаганди. Бельгияда мазкур намуналар Антверпен яқинидаги психиатрия касалхонаси ертўласида жойлаштирилди. Унга қизиқишнинг асосий боиси шундаки, мия эгаси бўлган мижозлар ҳеч қачон дори-дармон ёрдамида даволанмаган.
Изоҳ (0)