Саудия Арабистони ва Россия ўртасидаги Сурия инқирози масаласидаги қарама-қаршилик икки мамлакатнинг ҳамкорлиги умумий аҳволига таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда қироллик ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ал-Жубайрнинг таъкидлашича, Сурия масаласидаги қарашларни яқинлаштириш бўйича мамлакатлар ўртасидаги маслаҳатлашувлар ва ўзаро мувофиқлаштириш давом этмоқда.
«Саудия Арабистони турли соҳаларда Россия билан энг яхши алоқаларни ўрнатишдан манфаатдор», — дея қўшимча қилди вазир.
Саудия Арабистони ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги асосий зиддият Суриянинг амалдаги президенти Башар Асаднинг лавозимини тарк этиши масаласидир.
Изоҳ (0)