Италия қирғоқ соқчилиги 28 июль, пайшанба кундан буён 6 минг кишининг қутқариб қолинишига ёрдам берди, деб ёзади «Интерфакс» Европа ОАВларига таяниб.
Ливия қирғоқлари яқинида патруллик қилувчи кемалар, хусусан, очиқ денгизга чиқиб қолган тўртта қайиқ ва битта лиқ тўла балиқчи қайиғига ёрдамга келди.
Хабарларда таъкидланишича, икки муҳожирни қутқариб қолишолмаган.
БМТнинг сўнгги маълумотларига кўра, йил бошидан буён асосан Субсахара Африкасидан бўлган 89 минг 217 муҳожир Италияга сув йўли орқали етиб келган.
Изоҳ (0)