Сурия ҳукумати август охирида Женевада бўлиб ўтадиган мамлакат ички музокараларида қатнашишга тайёр. Бу ҳақда БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус элчиси ўринбосари Рамзи Эзелдин Рамзи Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллимга таяниб маълум қилди, деб ёзади «Ведомости».
«Вазир жаноблари Сурия ҳукумати ўз қарорида қолиб, август охирида кутилаётган музокараларда иштирок этишини тасдиқлади», — деди Рамзи. У 31 июль, якшанба куни Дамашққа расмий ташриф билан келган ҳамда Муаллим ва унинг ўринбоари Фейсал Микдад билан учрашган эди.
Таъкидланишича, учрашувларда БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Микстуранинг ушбу Яқин Шарқ мамлакатидаги инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича янги таклифи муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)